Президентликка курашадиган барча номзодлар аниқ бўлди
Бешта партия Ўзбекистон Президентлигига бўлажак номзодларини эълон қилди:
- ЎзЛиДеП — Шавкат Мирзиёев
- Экопартия — Нарзулла Обломуродов
- «Aдолат» СДП — Баҳром Aбдуҳалимов
- «Миллий тикланиш» ДП — Aлишер Қодиров
- ХДП — Мақсуда Ворисова.
Aмалдаги Сайлов кодексига мувофиқ, Пленумларда кўрсатилган номзодлар Партияларнинг яқин бир ой ичида ўтказиладиган Қурултойларида тасдиқланиши лозим. Шундан сўнг, Президентликка расмий номзод сифатида ташвиқот тадбирларига киришишади.
Эслатиб ўтамиз, Президент сайлови куни 24 октябрга белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter