Бахтиёр Саидов Эрон ТИВ раҳбари билан гаплашди: тафсилотлар
ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Саййид Аббос Ароқчи билан телефон орқали мулоқот ўтказди.
Суҳбат давомида Яқин Шарқдаги зиддиятни якунлашга қаратилган келишувларни амалга ошириш жараёнининг сўнгги босқичлари юзасидан маълумот олинган ҳамда минтақадаги мавжуд вазият юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистоннинг минтақадаги кескинликни юмшатишга қаратилган дипломатик саъй-ҳаракатларни изчил қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлаб, мулоқотни давом эттириш ва эришилган келишувларни изчил амалга ошириш муҳимлигини қайд этилди.
«Шунингдек, Ўзбекистон–Эрон муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилиб, ўзаро манфаатли йўналишлар бўйича яқин мулоқотни давом эттиришга келишиб олдик», дея таъкидлайди Саидов.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter