Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дмитрий Гордоннинг айблови юзасидан ТИВ баёнот берди

Дмитрий Гордоннинг айблови юзасидан ТИВ баёнот берди

Дмитрий Гордон ва исроиллик тадбиркор Леонид Невзлин.

Украиналик журналист ва блогер Дмитрий Гордоннинг исроиллик тадбиркор Леонид Невзлин билан видеоинтервюсида Эроннинг учувчисиз учоқлари (дрон) Ўзбекистон ҳудудида йиғилаётгани тўғрисида маълумотлар келтирилганди.

Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнот бериб, Ўзбекистон Республикаси Эрон Ислом Республикаси билан ҳарбий-техник соҳада ҳамкорлик қилмаслиги ва ўз ҳудудида Эрон ҳарбий техникасини йиғмаслигини маълум қилди.

«Шу билан бирга, ҳозирги вақтгача Украина томонидан ҳам, бошқа хорижий ҳамкорлардан ҳам «Эрон дронларини йиғиш» масаласи бўйича расмий мурожаатлар келиб тушмаган», дейилади ТИВ баёнотида.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Украина расмий ҳукуматига Украина оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон тўғрисида икки томонлама муносабатларга путур етказиши мумкин бўлган бундай асоссиз айбловлар ва бошқа ишончсиз маълумотлар тарқатилишининг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўришни сўраб мурожаат қилиниши қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мудофаа саноати давлат қўмитаси ҳам Эроннинг жанговар дронлари Ўзбекистонда чиқарилишини қатъий инкор қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг