Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эроннинг жанговар дронлари Ўзбекистонда чиқарилиши қатъий инкор қилинди

Эроннинг жанговар дронлари Ўзбекистонда чиқарилиши қатъий инкор қилинди

Украиналик журналист Гордон ўзининг «Димитрий Гордонникида меҳмонда» лойиҳасида исроиллик миллиардер Леонид Невзлин билан суҳбат уюштириб, унда Эроннинг бомба-дронлари Ўзбекистонда йиғилаётгани ҳақида айтиб ўтганди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси ушбу ҳолатга муносабат билдириб, Ўзбекистон Украинадаги ҳарбий харакатларда қўлланилаётган эрон жанговар учувчисиз учиш аппаратларининг (жанговар дронлар) ишлаб чиқариш (йиғиш) майдони эканлиги тўғрисидаги хабарларни қатъий инкор этди.

«Таъкидлаш жоизки Ўзбекистон ҳозирги кунга қадар ҳеч қачон Эрон томони билан ҳамкорликда қурол-яроғ  ва ҳарбий техника ишлаб чиқармаганлигини ва ҳозирги кунда ҳам ишлаб чиқармаётганини маълум қилади.

Шу муносабат билан, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ОАВ орқали текширилмасдан туриб тарқатилаётган бу каби хабарлар жамоатчилик эътиборини ёлғон маълумотлар билан чалғитиши ҳамда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан дўстона муносабатларига салбий таъсир кўрсатишига сабаб бўлиши мумкин деб ҳисоблайди», дейилади қўмита матбуот хизмати муносабатида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Қодиров ушбу айбловга муносабат билдириб, Ташқи ишлар ва Мудофаа вазирликлари бу туҳматни расман рад этиши кераклигини айтиб чиққанди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг