Ким Чен Ин Хитойга ташриф буюрди
КХДР етакчиси Ким Чен Ин Хитойга илк ташрифини амалга оширди. Бу ҳақда «Bloomberg» маълумотига асосланиб, «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Агентлик маълумотига кўра, Шимолий Корея етакчиси ташрифининг кейинги тафсилотлари, жумладан у Хитойда ким билан учрашиши, ташрифнинг қанча муддат давом этиши хабар қилинмаган.
Шу ўринда Япониянинг «Киодо» агентлиги Дандун чегара шаҳри орқали махсус поезд маршрути ташкил этилгани ҳақида маълумот берган.
Аввалроқ Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуниндан журналистлар Дандун темирйўл вокзалида эътиборга тушган Шимолий Корея расмийси ҳақида сўрашганда, амалдор ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини маълум қилганди. У, шунингдек, икки давлат расмий вакиллари ўртасидаги алоқаларни ҳам изоҳлаб ўтмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter