Мирвоҳид Азимов ТИВ ўринбосари этиб тайинланди
Ташқи ишлар вазирига ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
2026 йил 26 май куни Ташқи ишлар вазирлиги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги қарорига мувофиқ тайинланган Азимов Мирвоҳид Мирилёсович ташқи ишлар вазири ўринбосари сифатида таништирилди.
Мирвоҳид Азимов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари лавозимида ишлаб келган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter