Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мирзиёев ва Путин билан ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди

Мирзиёев ва Путин билан ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан 9 август куни ўтказилган телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва фаол гуманитар алмашинувни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Икки мамлакат етакчилари бўлажак тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқиб, яқин муддатларда қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини, Ўзбекистон-Россия ҳудудлар, таълим ва медиа форумларини ўтказиш муҳимлигини таъкидладилар.

Минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди, дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг