Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

НАТО саммитига тайёргарлик: альянс қандай босқичга ўтмоқда? (видео)

НАТО саммитига тайёргарлик: альянс қандай босқичга ўтмоқда? (видео)

Фото: Xabar.uz

Бугун бутун дунё диққати НАТО атрофида кечаётган жараёнларга қаратилган. Россия-Украина уруши, Яқин Шарқдаги зиддиятлар, Хитойнинг таъсири ортиши ва АҚШнинг Европа хавфсизлиги бўйича янги талаблари НАТОни тарихдаги энг муҳим қарорлардан бирини қабул қилишга ундамоқда.

Айниқса, Европа давлатларидан мудофаа харажатларини кескин ошириш талаб қилинмоқда. Шу билан бирга, Украина масаласи, қурол ишлаб чиқариш ва альянснинг келажакдаги вазифалари ҳам кун тартибида турибди. Хўш, бу саммит оддий йиғилишми ёки янги хавфсизлик тизимининг бошланишими?

Сиёсатшунос, эксперт Сайфиддин Жўраев билан суҳбатимиз мана шу мавзу атрофида бўлди.

Шунингдек, экспертдан қуйидаги саволларга ҳам жавоб олдик:

- Охирги йилларда НАТО ҳақида энг кўп гапирилаётган масала – мудофаа харажатларини ошириш бўлди. Нима учун айнан ҳозир Европа давлатларидан ҳарбий харажатларни бир неча баробар ошириш талаб қилинмоқда?
- НАТО раҳбарияти Россияни узоқ муддатли асосий хавф сифатида баҳолашда давом этяпти. Бу қараш яқин йилларда Европа хавфсизлик сиёсатига қандай таъсир қилади?
- Саммитда Украинага ёрдам масаласи яна асосий мавзулардан бири бўлиши кутилмоқда. НАТО Украинага ёрдамни янада кучайтирса, сизнингча жараён қандай тус олиши мумкин?
- Бир савол ўйлантиряпти, дунёда янги қуролланиш пойгаси бошланяптими? Бундай вазият глобал иқтисодиётга қандай таъсир қилади?
- Марказий Осиё давлатлари, жумладан Ўзбекистон учун бу саммитдан чиқадиган энг муҳим хулоса нима бўлиши керак?
- Сўнгги йилларда НАТО киберхавфсизлик, сунъий интеллект ва дронларга ҳам катта эътибор қарата бошлади. Келажакда урушлар танк ва самолётлардан кўра технологиялар орқали ҳал бўлади, деган фикр бўлиши мумкинми?

Демак, бугунги НАТО саммити фақат ҳарбий масалалар ҳақида эмас. Бу дунё хавфсизлиги, иқтисодиёт, технология ва янги геосиёсий мувозанат ҳақидаги катта қарорлар қабул қилинаётган майдонга айланмоқда. Бу қарорларнинг таъсири Европа билангина чекланмайди, балки бутун халқаро муносабатларга таъсир кўрсатиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг