Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Қандаҳордаги террорчилик ҳаракатини кескин қоралади

Ўзбекистон Қандаҳордаги террорчилик ҳаракатини кескин қоралади

Ўзбекистон 2021 йил 15 октябрь куни Қандаҳор вилоятидаги масжидда содир этилган ҳамда кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган навбатдаги террорчилик ҳаракатини кескин қоралайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.

«Бундай ғайриинсоний ҳужумлар вазиятнинг янада кескинлашувига олиб келади ва Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ўрнатилишига тўсқинлик қилади.

Афғонистон ҳукуматининг мамлакатда бу каби ҳодисаларнинг олдини олиш учун қўшимча чоралар кўриш ҳаракатларини олқишлаймиз.

Ўзбекистон Ҳукумати ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий таъзия изҳор этади, шунингдек, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайди», – дейилади бугун эълон қилинган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги маълумотларга кўра, ҳудкушлик қурбонлари сони 70 кишига етган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг