Ўзбекистонда Энергетика вазирлиги тузилди
Энергетика, жумладан, электр энергия, нефть ва газ соҳасини давлат томонидан бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи органни ташкил этиш бўйича янги ваколатли орган — Энергетика вазирлиги тузилди. Бу ҳақда Телеграмдаги «davletovuz» канали хабар берди.
Тегишли ҳужжатга мувофиқ, энергетика соҳасида «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖдан давлат-ҳокимият ваколатларини энергетика соҳасида мазкур давлат бошқаруви органига ўтказиш назарда тутилган.
Бош вазир ўринбосари — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари Алишер Султонов янги ташкил этилган вазирликни бошқариши айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter