Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент: саккиз ойдаёқ 5 миллион кишининг бандлиги таъминланди

Президент: саккиз ойдаёқ 5 миллион кишининг бандлиги таъминланди

Фото: Президент матбуот хизмати.

“Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

Давлатимиз раҳбари кўп миллатли халқимизни, хориждаги ватандошларимизни Истиқлол байрами билан табриклади.

“Халқимизнинг кўз ўнгида минглаб замонавий корхоналар, ижтимоий-иқтисодий инфратузилма объектлари қад ростламоқда.

Эътибор беринг, бу йил жами 35 миллиард доллар инвестиция эвазига 9 мингга яқин янги корхона, хизмат кўрсатиш мажмуалари барпо этилади.

Энг улуғ байрамимиз арафасида 4 миллиард долларлик 79 та йирик объект ишга туширилди.

Ўтган даврда биргина кичик ва ўрта тадбиркорлар сони 2 карра кўпайди. Бугун ушбу тармоқда 10 миллиондан ортиқ аҳолимиз меҳнат қилиб, даромад топмоқда.

Биз йил бошида 5,5 миллион аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича катта марра олган эдик. Саккиз ойдаёқ 5 миллионлик режани уддаладик.

Энг муҳими, ислоҳотларимизга ишониб, шу йилнинг ўзида четда ишлаётган 700 минг фуқаромиз юртимизга, ўз оиласи бағрига қайтди”, – деди Президентимиз.

Сўнгги йилларда тиббиёт учун маблағлар 6 карра оширилди, сифатли тиббий хизматлар маҳаллагача туширилди.

Одамларимиз юқори технологик тиббий хизматлар учун олдин фақат пойтахтга келарди. Ҳозир бундай амалиётларнинг 400 дан ортиғи вилоят ва туманларнинг ўзида бажарилмоқда.

Аҳолининг турмуш шароитлари яхшиланиб бораётгани натижасида ўртача умр кўриш даражаси 73,8 ёшдан 75,1 ёшга узайди.

“Биз таълим-тарбия учун, аҳоли саломатлиги учун, муаллим ва шифокорларни қўллаб-қувватлаш учун қанча куч ва маблағ керак бўлса, барчасини сафарбар этамиз!”– деди Президент.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг