Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифи бошланди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифи бошланди

Фото: president.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Сирдарё вилоятига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлатимиз раҳбари Мирзаобод туманидаги «Бек кластер» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона томонидан ташкил этилган замонавий иссиқхона билан танишди.

Президентимиз ташаббуси билан қишлоқ хўжалигида кластер усули кенг жорий этилмоқда. “Бек кластер” корхонаси шу йўналишдаги йирик субъектлардан бўлиб, унга Сирдарё вилоятидан 18 минг гектар ер ажратилган. Мазкур кўп тармоқли кластер томонидан Мирзаобод туманида 100 гектар майдонда иссиқхона ташкил этилган. Бу ерда йилига 25 миллион долларлик маҳсулот етиштириш, уларни 100 фоиз экспортга йўналтириш режалаштирилган.

Фото: president.uz

Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини илмий асосда етиштириш ва сақлаш, харидорини ҳозирдан топиш зарурлигини таъкидлади. Иссиқхона конструкцияларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, мева-сабзавотчилик бўйича мутахассислар тайёрлаш, кластер қошида илмий-амалий марказ ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Президент қишлоқ хўжалиги техникаларини ҳам кўздан кечирди.

Фото: president.uz
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг