Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путин Ўзбекистонга қайси санада келиши аниқ бўлди

Путин Ўзбекистонга қайси санада келиши аниқ бўлди

Россия президенти Владимир Путин 26—27 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради, унда бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган. Бу ҳақда Россия раҳбари ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилган.

«Ҳозирча айтишим мумкинки, бугун ва эртага Беларусга, якшанба ва душанба кунлари эса Ўзбекистонга ташриф бўлади», деди у журналистларга.

Ташриф давомида бирон бир ҳужжат имзоланиши кутилмоқдами, деган саволга жавоб берар экан, Ушаков: «Ҳа, бир қанча ҳужжатлар режалаштирилган», деди.

21 май куни Путин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилганди. Телефон мулоқотида, жумладан, «Россия президентининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи»га тайёргарлик масаласи ҳам муҳокама қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг