Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев номига табриклар келмоқда

Шавкат Мирзиёев номига табриклар келмоқда

Фото: Президент матбуот хизмати.

Бутун ислом уммати учун муқаддас бўлган Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар етакчилари ва ҳукумат раҳбарлари, чет элдаги таниқли жамоат ва дин арбоблари, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан табрикномалар келмоқда.

Хорижий ҳамкорлар ўз қутловларида мамлакатимиз Президенти ва кўп миллатли халқига чуқур ҳурмати ва эзгу тилакларини изҳор этиб, кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирмоқда, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиламоқда.

Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд;

Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев;

Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров;

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон;

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов;

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;

Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий;

Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди;

Бирлашган Араб Республикаси Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;

Индонезия Республикаси Президенти Жоко Видодо;

Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқуб;

Кувайт Давлати Амири Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;

Баҳрайн Подшоҳи Шайх Ҳамад бин Исо Ал Халифа;

Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II;

Сурия Араб Республикаси Президенти Башар Асад;

Фаластин Давлати Президенти Маҳмуд Аббос;

Саудия Арабистони Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси Раиси Муҳаммад ибн Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд;

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазири Шайх Мансур бин Зоид ол Наҳаён;

Кувайт Давлати валиаҳди Мишаал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;

Сингапур Республикаси Бош вазири Ли Сянь Лун;

Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён;

Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев;

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусрав Нозирий;

Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа.

Қутловлар келишда давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг