Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёевни Масқат аэропортида Ўмон султони кутиб олди

Шавкат Мирзиёевни Масқат аэропортида Ўмон султони кутиб олди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмон Султонлигига келди.

Мамлакат ҳаво ҳудудида давлатимиз раҳбарининг самолётини султонлик Ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчилари кузатиб борди.

Масқат халқаро аэропортида Президентимизни Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ва султонликнинг юқори даражали расмийлари кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Етакчилар расмий делегациялар аъзоларини қутладилар ва фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Аэропортнинг Султонлик терминалида бўлиб ўтган қисқа суҳбатдан сўнг давлат раҳбарлари биргаликда “Ал-Аълам” саройига йўл олдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг