Шавкат Мирзиёев Туркманистонга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради.
Президент Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 22 август куни "Озарбайжон - Туркманистон - Ўзбекистон" форматидаги уч томонлама саммитда иштирок этади.
"Аваза" миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган тадбир кун тартибига мувофиқ, кўп томонлама ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика ва гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади. Қатор қўшма ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Давлатимиз раҳбари саммит доирасида икки томонлама музокаралар ҳам ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, 4-6 август кунлари ҳам президент ушбу мамлакатда бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter