Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Венгрия бош вазири қочқинларни «мусулмон босқинчилар» деб атади

Венгрия бош вазири қочқинларни «мусулмон босқинчилар» деб атади

Фото: «BBC»

Венгрия бош вазири Виктор Орбан Европага келган қочқинларни «мусулмон босқинчилар» деб атади ва мамлакат бундан буён қочқинларни қабул қилмаслигини айтди.

«Биз бу одамларни мусулмон қочқинлар деб ҳисобламаймиз. Биз уларни мусулмон босқинчилари деб биламиз», деди у, қочиб келаётганлар фақатгина ҳаёт учун янада қулай шароитларни излаб келмоқдалар, дея қўшимча қилди.

Орбан қочқинларни қабул қилиш мамлакат учун муқаррар муаммоларни келтириб чиқараётгани ҳақида гапирди. Қочқинларнинг келиши билан мамлакатда хорижликлар ва маҳаллий аҳолидан иборат «параллел жамиятлар»нинг пайдо бўлишини таъкидлади.

Шунингдек, у Европанинг етакчи давлатлари раҳбарларини Венгрияга ҳурмат кўрсатишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, Европа иттифоқининг кўплаб давлатлари Будапештни ЕИнинг бирлашув жамғармаси маблағларини олиб, қочқинларни қабул қилишдан бош тортганликда айблашмоқда. Бироқ Орбан ушбу пул маблағлари қочқинлар муаммолари билан умуман боғлиқ эмаслигини айтмоқда.

2015 йилда Европа иттифоқи қочоқларни қабул қилиш бўйича квоталар тизимини йўлга қўйди, унга кўра, чегарадош Европа давлатларига келган қочоқлар Иттифоқнинг бошқа давлатлари орасида тақсимланади. Квоталар тақсимоти Европа иттифоқи мамлакатлари аҳолиси билан мутаносиб эди. Венгрия, Чехия, Руминия ва Словакия ушбу тизимга қарши чиқдилар. Венгрия ва Словакия бу каби амалиётни тўхтатиш талаби билан Европа Адлия судига даъво аризаси билан мурожаат қилди, аммо суд шикоятни рад этди. Шунга қарамай, июнь ойида Чехия қочқинларни квота орқали қабул қилишни тўхтатганини эълон қилди.

Декабрь ойида Австрия ҳукумати янги раҳбари Себастян Куртз квота тизимига қарши чиқди ва ушбу қарорни «мантиқсиз» деб атади ҳамда бу Европа Иттифоқи ичида бўлинишга олиб боришини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг