Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мирзиёев Эрдўғонни Туркия Республикасининг 100 йиллиги муносабати билан табриклади

Мирзиёев Эрдўғонни Туркия Республикасининг 100 йиллиги муносабати билан табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг миллий байрами – Республика эълон қилинган куннинг 100 йиллиги муносабати билан Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғонга табрик йўллади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Туркия етакчисига йўлланган мактубда икки халқ ўртасидаги умумий тил, муштарак урф-одатлар, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик тамойилларига асосланган кенг қамровли стратегик шериклик алоқалари сўнгги йилларда сифат жиҳатидан юксак босқичга кўтарилиб, ўзаро муносабатлардаги янги тарихий даврни бошлаб бергани катта мамнуният билан таъкидланган.

«Насиб этса, Сиз билан биргаликда халқларимизнинг умумий равнақини таъминлаш йўлида келишиб олган барча йирик лойиҳа ва аниқ дастурларни тўлиқ амалга оширамиз ҳамда кўзлаган улкан марраларимизга албатта эришамиз», – дейилади қутловда.

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва оила аъзоларига сиҳат-саломатлик, фаровонлик ва бахт-саодат, масъулиятли давлатчилик фаолиятида янги зафарлар, қардош турк халқига эса тинчлик-омонлик, бардавом тараққиёт ва юксалишлар ёр бўлишини тилаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг