«Инстаблогер қамоқдан чиққач доимий ишга жойлаштирилади» — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси
Тошкентда инстаблогер ахлоқсиз фото ва видеолар тарқатгани учун 5 суткага қамалгани хабар қилинганди.
Ушбу қиз суд томонидан белгиланган жазони ўтаб чиққач, касб-ҳунарга ўқитилиб, доимий ишга жойлаштирилади. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Нодира Умарова маълум қилди.
«Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ижтимоий тармоқларда ўзининг ахлоқсиз қилиқлари, беҳаё расмлари ва видеолари билан фуқароларнинг муҳокамасига сабаб бўлган 20 ёшли фуқаро С.С ни (2001йилда туғилган) топиб, ўзи билан гаплашилди. Суд жараёнида қилган ишлари нотўғрилиги, ўзи афсусда эканлигини инобатга олиб, унга нисбатан 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди. Қамоқ жазосидан сўнг фуқаро С.С тўлиқ назоратга олиниб, касб-ҳунарга ўқитилиши ва доимий ишга жойлаштириши белгиланди. Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан фуқаро билан доимий иш олиб бориб, психологлар ёрдамида коррекцион ишлар ўтказилиши белгилаб олинди», деди Нодира Умарова.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter