Абдуқодир Ҳусанов жароҳати сабабли бугунги ўйинни ўтказиб юборади

Бугун Англия чемпионатининг 6-тури доирасида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтади.
«Манчестер Сити» ўз майдонида «Бёрнли»ни қабул қилади. Афсуски, Абдуқодир Ҳусанов жароҳати сабабли ўйинни ўтказиб юборади.
Ҳусанов 5 октябр куни «Брентфорд»га қарши сафар ўйинида жамоага қўшилиши мумкин.
Бугун, шунингдек, «Ливерпул» «Кристал Пэлас»га қарши сафарда, «Челси» эса Лондонда «Брайтон»га қарши тўп суради.
Юқоридаги ўйинлар соат 19:00 да бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter