Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абрамович «Челси»ни сотиб қутулмоқчи

Абрамович «Челси»ни сотиб қутулмоқчи

Фото: «Soccer.Ru»

Россиялик миллиардер Роман Абрамович санкциялар қўлланилиши ортидан хориждаги активларини шошилинч сотишга киришди. Булар орасида унинг учун энг севимлиси — Лондоннинг «Челси» футбол клуби.

Goal.com ёзишича, Абрамович швейцариялик тадбиркор Ҳансйорг Виссга клубни сотиб олишни таклиф қилган.

86 ёшли Висснинг айтишича, АПЛ етакчиларидан бири, ЕЧЛнинг амалдаги ғолибини харид қилиш таклифи нафақат унга, шунингдек яна уч нафар миллиардерга юборилган.

Абрамович жамоа учун жуда кўп сўраяпти, деди у.

«Яхшилаб, тўрт-беш кун ўйлаб олишим керак. Абрамович жуда кўп сўраяпти. «Челси» ундан 2 млрд. фунт қарздор. Клубда бунча пул йўқ. Демак, янги хўжайин Абрамовичга бу қарзни ҳам қоплаб бериши шарт», — деди швейцариялик миллиардер.

Ҳозир бу савдо қанчага тушишини аниқ билмаймиз. Умумий шарт-шароитларни ўрганишим керак. Фақат шуниси аниқки, якка ўзим клубни сотиб олмоқчи эмасман. Сотиб олган тақдиримда ҳам олти-етти сармоядордан иборат консорциум билан бирга амалга оширамиз, таъкидлади Висс.

Маълумотларга кўра, Ҳансйорг Висснинг жами бойлиги — 5 миллиард доллар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг