Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Айнтрахт» — Европа лигаси ғолиби!

«Айнтрахт» — Европа лигаси ғолиби!

Фото: «Чемпионат»

Испаниянинг Севиля шаҳрида Европа лигаси финали якунига етди.

«Рейнжерс» (Шотландия) ва «Айнтрахт» (Германия) ўртасидаги баҳснинг асосий вақти ва қўшимча таймлари 1:1 ҳисобида тугади. 

Ўйин тақдирини пеналтилар серияси ҳал этди.

Европа лигаси, Севиля 

Айнтрахт Франкфурт — Глазго Рейнжерс — 1:1

Голлар: Борре (69) — Арибо (57) 

Пеналтилар серияси — 5:4

Бу йилги мавсумда Германия Бундеслигасида 11-ўринни эгаллаган «Айнтрахт» Европа лигаси ғолиблиги эвазига Чемпионлар лигасига йўлланма олди.

Франкфурт жамоаси 1980 йилда УЕФА кубогини қўлга киритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг