Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

БАА терма жамоаси Тошкентга жиддий йўқотишлар билан келди

БАА терма жамоаси Тошкентга жиддий йўқотишлар билан келди

Ўзбекистон терма жамоаси 15 октябр куни ЖЧ-2026 учинчи саралаш баҳслари доирасида ўз уйида БАА билан ўйнайди.

Меҳмонлар Тошкентга бир неча йўқотишлар билан келди. Жумладан, Куадио дисквалификация сабаб жамоасига ёрдам бера олмайди, Яҳё Нодир ҳали тўлиқ тайёр эмас. Шунингдек, Абдулраҳмон Солиҳ жароҳат туфайли ва Фабио Де Лима шахсий сабабларга кўра БАА билан бирга Ўзбекистонга келмаган.

Фабио Де Лиманинг ҳолати эътиборга молик. 2013 йилда у Ўзбекистон паспортини олган ва БАА чемпионатида осиёлик легионер сифатида рўйхатдан ўтган. Бу ҳолат Ўзбекистонда текширувга сабаб бўлиб, бу рақамли паспорт аслида бошқа одамга тегишли экани ойдинлашган. Шу боис Фабио Ўзбекистонга келса, ҳибсга олиниши мумкинлигидан чўчимоқда.

БАА ушбу баҳсга умумий 22 футболчи билан ташриф буюрган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг