Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцарияда давом эттиради

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцарияда давом эттиради

Фото: Ўзбекистон футбол Ассоциацияси

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов яқин кунларда Швейцариянинг «Лугано» клуби билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда Championat.asia хабар берди.

Маълум қилинишича, яқин кунларда барча ҳужжат ишлари якунланиб, футболчи «Лугано» ихтиёрига бориб қўшилиши кутилмоқда.

«Лугано» Швейцария футболининг энг ўзига хос ва тарихий клубларидан бири ҳисобланади. Клуб 1908 йилда ташкил этилган. 2000 йиллар бошида молиявий инқироз ва банкротликни бошдан кечириб, қуйи лигаларга тушиб кетган. Кейинчалик қайта тикланиб, 2015 йилда Суперлигага қайтган ва шундан буён Европа лигаси ҳамда Конференциялар лигасининг доимий иштирокчиларидан бирига айланган.

Ўтган мавсумда «Лугано» Швейцария чемпионатида «Базель» ва «Янг Бойз» каби кучли рақибларни ортда қолдириб, 3-ўринни эгаллади. Шу тариқа жамоа Конференциялар лигаси саралаш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Айни пайтда жамоани 44 ёшли швейцариялик мутахассис Маттиа Крочи-Торти бошқармоқда.

Клуб ютуқлари:

  • Швейцария чемпиони — 3 марта (1937/38, 1940/41, 1948/49);
  • Швейцария кубоги соҳиби — 4 марта (1931, 1968, 1993, 2022).

2021 йилда клубни америкалик миллиардер Жо Мансуэто (АҚШнинг «Чикаго Файр» клуби эгаси) сотиб олган.

Жамоа ўз уй учрашувларини «Стадио Корнаредо» стадионида ўтказади. Мазкур стадионда 1954 йилги Жаҳон чемпионати учрашувлари ҳам бўлиб ўтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг