Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Даниэл Риоло: «Месси 2021 йил ёзида «ПСЖ»га ўтади»

Даниэл Риоло: «Месси 2021 йил ёзида «ПСЖ»га ўтади»

Фото: AP

Каталониянинг «Барселона» клуби сардори Лионель Месси 2021 йил ёзида Франциянинг «ПСЖ» клуби сафига ўтиши эҳтимоли ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

«Месси 2021 йил ёзида «ПСЖ»га ўтади. Бу ҳазил эмас», — дея таъкидлади «RMC Sport» радиостанцияси журналисти Даниэл Риоло.

Аргентиналик 33 ёшли футбол юлдузининг «Барселона» билан шартномаси муддати келгуси йил ёзида ниҳоясига етади. Месси август ойида, жамоа раҳбарияти билан низо сабабли, «Барселона»ни тарк этишга уриниб кўрганди. Кейинчалик эса жамоа билан муносабатлари судгача етиб боришини истамаслиги ҳамда оиласи Каталонияда қолиш ниятида эканини маълум қилиб, аҳдидан қайтганди. 27 октябрда клуб президенти Хосеп Бартомеу истеъфога чиқди.

Мессига харидорлар навбатида парижликлардан ташқари, Англиянинг «Челси» ва «Манчестер Сити» клублари ҳам бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг