Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ФИФА ва УЕФА собиқ раҳбарларининг суди бошланди

ФИФА ва УЕФА собиқ раҳбарларининг суди бошланди

Швейцарияда ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттер ва УЕФА собиқ раҳбари Мишел Платини устидан суд жараёни бошланган.

Суд жараёни 22 июнгача давом этиши мумкин. Ҳукм эса 8 июлда эълон қилинади. Агар уларнинг айби исботланса, собиқ футбол амалдорлари 5 йилгача озодликдан маҳрум этилади.

2021 йил ноябрда Швейцария федерал прокуратураси Блаттер ва Платинини ноқонуний пул олди-бердисида айблаган. Унинг айтишича, ФИФА Платинига 2 млн. Швейцария франки (2,2 млн. доллар) миқдорида маблағ ажратган. Шунингдек, улар фирибгарлик, ишонч ва мансабни суиистеъмол қилишда ҳам айбланишяпти.

1998-2002 йилларда Платини ФИФАда Блаттер маслаҳатчиси бўлиб ишлаган. Ҳар йили 300 минг франк миқдорида мукофот олиб турган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг