Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЖЧ-2034: Саудия Арабистонига омад кулиб боқмоқда

ЖЧ-2034: Саудия Арабистонига омад кулиб боқмоқда

Австралия 2034 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш учун даъвогарлик қилмайди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси (ФФА) сайти хабар берди.

«Биз жаҳон чемпионатини ўтказиш учун ариза бериш имкониятини ўрганиб чиқдик ва барча омилларни ҳисобга олган ҳолда, 2034 йилги мусобақа учун курашмаслик ҳақида хулосага келдик», — дейилади ФФА баёнотида.

Бунинг ўрнига ФФА 2026 йилги аёллар ўртасидаги Осиё кубоги ва 2029 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун курашмоқчи.

Октябрь ойи бошида ФИФА Осиё ва Океания давлатларини ЖЧ-2034 мезбонлигига давогар бўлишга таклиф қилди. Саудия Арабистони футбол федерацияси дарҳол таклиф юборишини маълум қилди. Саудияликларнинг рақиби Австралия бўлиши кутилганди.

Кейинчалик Daily Mail 2034 йилги Жаҳон чемпионатини Саудия Арабистонида ўтказиш аллақачон «келишиб» бўлинганини хабар қилди.

The New York Times журналисти Тариқ Паня Саудия Арабистони ЖЧ-2034 учун ягона даъвогар бўлиб қолганини таъкидлади. Гап шундаки, 31 октябр турнирни ўтказишга ариза беришнинг охирги муддати.

Эслатиб ўтаммиз, 48 жамоа иштирокидаги 2026 йилги турнирга АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади. 2030 йилда жаҳон чемпионати ўйинлари Аргентина, Испания, Португалия, Уругвай, Парагвай ва Марокашда бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг