Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ливерпулда голлар шоуси, Мадридда «ишкал»

Ливерпулда голлар шоуси, Мадридда «ишкал»

Европа Чемпионлар Лигасида чорак финал баҳслари якунига етди. Футбол мухлислари Ливерпулда голлар шоусига гувоҳ бўлган бўлса, Мадридда даҳанаки жангларни кузатишди. 

Ўз майдонида минимал ҳисобда ғалаба қозонган «Манчестер Сити» Мадриддаги ўйинда голсиз дуранг қайд этди ва кейинги босқичга йўл олди. Майдондаги ишкаллар натижасида саккиз футболчи огоҳлантириш олди.

«Ливерпуль» майдонида эса томонлар учтадан гол уришди. Якунда Клопп шогирдлари ярим финал йўлланмасига эга чиқишди.

ЕЧЛ. 1/4 финал. 13 апрель
Жавоб баҳслари

Атлетико — Манчестер Сити 0:0
Атлетико 
– Облак, Савич, Фелипе, Рейнилду, Лоди (Корреа, 70), Лемар (Суарес, 82), Коке (де Пауль, 69), Кондогбиа, Льоренте, Гризманн (Карраско, 69), Фелиш (Матеус Кунья, 82). 
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер (Аке, 73), Стоунз, Лапорт, Канселу, Гундўған, де Брюйне (Стерлинг, 65), Родри, Силва (Фернандиньо, 79), Фоден, Маҳрез.
Огоҳлантиришлар: Фелипе (24), Льоренте (80), Родри (85), Савич (90+1), Аке (90+1), Маҳрез (90+5), Фоден (90+7), Канселу (90+7).
Биринчи ўйин — 0:1.

Ливерпуль — Бенфика 3:3
Голлар:
 Конате (21), Фирмино (55, 65) — Рамуш (32), Яремчук (73), Нуньес (81).
Ливерпуль – Алиссон, Гомес, Матип, Конате, Цимикас, Милнер (Алькантара, 58), Ҳендерсон (Фабиньо, 58), Кейта, Фирмино (Ориги, 90+1), Жота (Салоҳ, 57), Диас (Мане, 66). 
Бенфика – Влаходимос, Жилберто (Диаш, 90+1), Вертонген, Отаменди, Гримальдо, Таарабт (Жоау Мариу, 66), Диогу Гонсалвеш (Яремчук, 46), Вайгль, Эвертон (Алмейда, 90+1), Нуньес, Гонсалу Рамуш (Паулу Бернарду, 78).
Биринчи ўйин — 3:1.

Ярим финалда «Ман Сити» «Реал» билан, «Ливерпуль» «Вильярреал» билан ўйнайди. Баҳслар 26-27 апрель ва 3-4 май кунлари бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг