Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Манчестер Юнайтед» собиқ юлдузи миясига қон қуйилиб, реанимацияга тушди

«Манчестер Юнайтед» собиқ юлдузи миясига қон қуйилиб, реанимацияга тушди

«Манчестер Юнайтед» ва Голландия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Эдвин ван дер Сарнинг Хорватияда таътил пайтида миясига қон қуйилди.

Бу ҳақда «De Telegraaf» нашри хабар бермоқда.

Футболчи зудлик билан шифохонага етказилган. Унинг аҳволи ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Фақат Ван дер Сар реанимацияда экани маълум қилинган.

2023 йил июн ойида Ван дер Сар Aмстердамнинг «Aякс» бош директори лавозимини тарк этганди.

Ван дер Сар «Aякс» билан тўрт карра Голландия чемпионига айланганди. «Манчестер Юнайтед» билан биргаликда у тўрт марта Aнглия Премьер-лигасида ғолиб чиққан, 2007/08 йилги мавсумда эса дарвозабон Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг