Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марадонани даволаган шифокорлар устидан суд бошланди

Марадонани даволаган шифокорлар устидан суд бошланди

Жаҳон чемпиони Диего Марадонани даволашда қатнашган 8 нафар тиббиёт ходими оғирлаштирувчи одам ўлдириш айблови билан судга берилган. Аргентинанинг Сан-Исидро шаҳри суди суд жараёнини бошлаган.

Хабарингиз бор, 2021 йилда бош прокуратура Марадона ўлими билан боғлиқ ишни судга оширганди. Асосий айбланувчилар нейрохирург Леополде Луке, психиатр Астана Косачев ва психолог Карлос Диас 8 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Суриштирув ишлари айнан Марадона ўлган 2020 йил 25 ноябрь куни уйдаги даволаниш пайтида нима бўлганини аниқлашга қаратилганди. У 11 ноябрдан то вафотига қадар бош миядаги субдурал гемотома операциясидан кейин ўша уйда даволанган.

Бош прокуратуранинг аниқлашича, жиддий операциядан кейин беморга қараб туриш стандартлари бузилган.

Эслатиб ўтамиз, Марадона 2020 йилда ўткир юрак етишмовчилигидан 61 ёшида вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг