Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гастротуризм: Сурхондарёда гастрономик фестивал ва миллий таомлар ярмаркаси ўтказилди

Гастротуризм: Сурхондарёда гастрономик фестивал ва миллий таомлар ярмаркаси ўтказилди

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида биринчи гастрономик фестивал ва миллий таомлар ярмаркаси бўлиб ўтди. Тадбир вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари — вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи Жўрабек Тўраев ва бошқа мутасаддилар иштирокчиларни воҳа марказида ўтказилаётган илк Термиз гастрономик туризми ва ярмаркаси билан табриклади. 

Шунингдек, мамлакатимизда туризмни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор қаратилиб, ички ва ташқи туризм хизматларини диверсификация қилиб, ҳажмини коʻпайтириш, сайёҳларни мамлакатимизнинг туризм салоҳияти билан яқиндан таништириш учун зарур шароит яратиш, тақдим этилаётган туризм хизматлари сифатини яхшилаш ва жаҳон бозорларида рақобатбардошлигини ошириш муҳим вазифа сифатида белгилаб олингани таъкидланди. Туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субектларига қўшимча имкониятлар берилиб, замонавий хизматлар инфратузилмаси юксалтирилаётгани қайд этилди.

Таъкидлаш жоизки, Сурхондарё вилояти ўзининг ноёб таомлари ва ошхонаси билан гастрономик туризмни ривожлантириш учун қулай ҳудуд ҳисобланади. Бой тарих ва маданияти, бетакрор меʼморий ва археологик ёдгорликлари ва соʻлим табиати, шифобахш сувларига эга боʻлган воҳа бутун дунё сайёҳларида катта қизиқиш уйгʻотмоқда. Мисол учун, жорий йилнинг оʼтган даврида вилоятга 824 минг 500 нафар маҳаллий ва дунёнинг 85 давлатидан 143 минг 900 нафар чет эллик сайёҳ келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг