Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нодирбек Абдусатторов нуфузли мусобақадан камида қанча ишлаб топиши маълум бўлди

Нодирбек Абдусатторов нуфузли мусобақадан камида қанча ишлаб топиши маълум бўлди

Канаданинг Торонто шаҳрида ўтаётган Champions Chess Tour-2023 турнирининг финал роундида йил давомида 6 та йирик шахмат мусобақасида энг яхши натижа қайд этган 8 нафар гроссмейстер қатнашмоқда.

Нодирбек Абдусатторов дастлабки саралаш баҳсларида 4-ўринни қўлган киритди. Чорак финалда эса Фабиано Каруанага қўшимча баҳсда ютқазиб қўйди. Аммо унда яна бир имкон бор эди.

Нодирбек ўтиш ўйинида Ҳикару Накамура билан куч синашди. Дастлабки 2 та ўйинда дуранг бўлгач, Армагеддон тай-брек баҳсига навбат келди. Қора доналарда рақибидан 5,5 дақиқа камроқ вақт билан ўйнаган Нодирбек ғалаба қозониши учун дуранг ҳам кифоя эди. Ҳамюртимиз бунинг уддасидан чиқди ҳамда ярим финалга йўл олди.

Ярим финалда ҳамюртимиз Уэсли Со ёки Магнус Карлсен билан ўйнайди. Саралаш роунди ғолиби сифатида Уэсли Со ўзига рақиб танлаш ҳуқуқига эга. У ёки Нодирбекни, ёки Каруанани танлаши мумкин.

Ярим финал баҳслари бугун ва эртага бўлиб ўтади.

Мусобақа ғолиби 200 минг АҚШ доллари, 2-ўрин эса 100 минг АҚШ доллари олади. Ярим финалда мағлуб бўлган икки нафар шахматчига эса 50 минг АҚШ доллари берилади. Яъни Нодирбек аллақачон 50 минг долларни нақд қилиб қўйди. Энди буёғига финалга чиқиш ва чемпион бўлиш сари ҳаракат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг