Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Новак Жокович 40-бор “Мasters” турнирида ғолибликни қўлга киритди

Новак Жокович 40-бор “Мasters” турнирида ғолибликни қўлга киритди

Фото: AFP/Christophe Archambault

Бу Жоковичнинг ушбу мавсумдаги олтинчи, фаолиятида давомидаги тўқсон еттинчи соврин ҳисобланади.

Жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жокович Франция пойтахтида ўтказилган Rolex Paris Masters турнирида ғолиб чиқди. У финалда болгариялик Григор Дмитровдан устун келди.

Сербиялик теннисчи ўтган ҳафтада ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтганди. Бироқ бу ҳолат унинг навбатдаги совринни қўлга киритишига тўсқинлик қила олмади.

Шу тариқа Жокович 1 соат 38 дақиқа давом этган финал баҳсида дунё теннисчилари рейтингида17-ўринда бораётган рақибини икки сетда 6:4, 6:3 ҳисобида доғда қолдириб, Париж турнирининг етти карра чемпионига айланди.

36 ёшли спортчи учун бу жорий мавсумдаги 6-соврин ҳисобланади. У шу пайтгача “Мasters” таснифидаги турнирда 40 марта ғолиб чиқишга муваффақ бўлди. Новак Жокович фаолияти давомида 97 та турнирда тенгсиз деб топилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг