Оксана Чусовитина Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичида иштирок этмоқда
Бугун Туркиянинг Анталя шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи старт олади. 15 мартга қадар давом этадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам қатнашишади.
Мамлакат гимнастика федерациясининг маълум қилишича, ушбу босқичда тўрт нафар атлетимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади: Абдулазиз Мирвалиев, Ҳумоюн Исмоилов, Расулжон Абдураҳимов ҳамда спортимиз афсонаси — Оксана Чусовитина.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter