Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ООК делегацияси Олимпия шаҳарчаси ва Ислом цивилизацияси маркази билан танишди

ООК делегацияси Олимпия шаҳарчаси ва Ислом цивилизацияси маркази билан танишди

Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган делегация аъзолари Олимпия шаҳарчаси мажмуаси ҳамда Ислом цивилизацияси маркази билан танишди.

Олимпия шаҳарчасига ташриф давомида хорижий меҳмонларга “Велодром”, “Марказий ўйингоҳ”, “Сув спорт турлари”, “Жамоавий спорт турлари” ва “Яккакураш спорт турлари” бинолари ҳамда уларда яратилган шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Делегация Олимпийского совета Азии  в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2026

Ислом цивилизацияси марказига ташриф чоғида эса меҳмонларга Ўзбекистоннинг бой ислом тарихи, маданий мероси ва марказда сақланаётган бебаҳо маънавий ёдгорликлар ҳақида атрофлича маълумот тақдим этилди.

Шунингдек, марказнинг замонавий меъморий ечими, иншоот тузилиши, ноёб экспонатлар ҳамда ўтмиш ва бугун уйғунлиги меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг