Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Элдор Шомуродовнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди

Элдор Шомуродовнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди

«Каляри» ҳужумчиси Элдор Шомуродов А Серия 16-тури арафасидаги машғулотида жароҳат олган. Тиббий текширувдан кейин Шомуродовда жиддий жароҳат аниқланган.

«Элдор тез орада такроран тиббий кўрикдан ўтказилади», - дейилади клуб хабарида.

«Tribuna.uz» ўзбекистонлик футболчининг ўнг оёғи иккинчи панжаси синганини ҳақида ёзган. «Championat.asia» нашрига кўра, Шомуродовнинг товон суяги дарз кетган.

Айнан мана шу жароҳат сабабли ҳамюртимиз «Наполи»га қарши ўйин қайдномасига киритилмади. Клуб шифокорлари унинг сафга қайтиши учун 1,5 ой вақт керак деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов декабр ойининг сўнггида Ўзбекистон миллий жамоасининг БААдаги йиғинига қўшилиши режалаштирилганди.

Қатардаги Осиё кубоги 12 январ куни старт олади. Ўзбекистон В гуруҳида 13 январ куни Сурияга қарши майдонга тушса, 18 январда Ҳиндистон, 23 январда эса Австралияга қарши майдонга тушади.

Айрим манбалар Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори янги ҳафта давомида Рим шаҳрида операция қилиниши ҳақида маълумот тарқатди. Агар ҳаммаси режа асосида давом этадиган бўлса, терма жамоамиз ҳужумчиси Осиё кубогининг Австралияга қарши 3-тур ўйинигача сафга қайтиши тахмин қилинмоқда. Бироқ бу ҳақда ЎФА ҳеч қандай маълумот бергани йўқ.

Сардиния клуби фаолиятини алоҳида эътибор билан ёритиб келаётган www.cagliarinews24.com сайти эксперти Лоренцо Ширру Элдор Шомуродов терма жамоа шифокорларидан Қатардаги Осиё чемпионати бошлангунга қадар уни оёққа турғазишни сўраган ва даволаниш жараёни тезроқ кечиши учун жарроҳлик амалиётига ҳам розилик берган.

Маълум бўлишича, Элдор Шомуродов келаси ҳафта Римда операция қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Осиё чемпионати олдидан Элдор Шомуродов жароҳат олгани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг