Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

От изидан. Шумахернинг ўғли «Формула-1» пойгасида дебютини ўтказди

От изидан. Шумахернинг ўғли «Формула-1» пойгасида дебютини ўтказди

Фото: «Спорт-Экспресс»

Германиялик автопойгачи Мик Шумахер «Формула-1» мусобақасида дебютини ўтказди. У Баҳрайндаги тест пойгасида иштирок этган.

Йигирма ёшли пилотнинг бошқарувида «SF 90» бўлган ва у 12 та айланани босиб ўтди. Мик Шумахер — «Формула-1» мусобақасининг етти карра ғолиби Михаэл Шумахернинг ўғлидир. У «Ferrari» жамоаси таркибига январь ойида қўшилган эди ва Баҳрайнда 31 мартда ўтказилган пойгада олтинчи ўринни эгаллади.

Мик Шумахер «Формула-3» мусобақасининг Европадаги ғолиби ҳисобланади. Бу ҳақида «Xabar.uz» хабар бериб ўтган эди. Кичик Шумахер асосий мусобақада иштирок этиш нияти борлигини аввалдан билдириб келган.

Михаэл Шумахер 2013 йилда тоғ чанғиси вақтида тош устига йиқилган ва бошидан оғир жароҳат олганди. Пойгачи шундан буён кома ҳолатида. Охирги вақтларда матбуотда Михаэл Шумахер мустақил тарзда нафас олаётгани хабар қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг