Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон бокс федерацияси Тошкентдаги жаҳон чемпионати ҳақида тарқалаётган хабарларга муносабат билдирди

Ўзбекистон бокс федерацияси Тошкентдаги жаҳон чемпионати ҳақида тарқалаётган хабарларга муносабат билдирди

Ўзбекистон бокс федерацияси жорий йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати хусусида баъзи интернет манбаларида тарқалаётган хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.

«Бугунги кунда дунёда ҳукм сураётган сиёсий вазият сабаб айрим интернет манбалари ва ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 30 апрел — 14 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионати ҳақида нохолис хабарлар тарқалмоқда. Ўзбекистон бокс федерацияси шу ўринда вазиятга ойдинлик киритиб ўтади.

Ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилади. Ўзбекистон томони мусобақада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган мамлакатларнинг қатнашиш ёки қатнашмаслигини белгилаш ваколатига эга эмас. Ўзбекистон мусобақани ўтказувчи давлат ҳисобланади ва ташкилий масалалар билан шуғулланади.

Чемпионат қатнашчилари, терма жамоалар, спортчи ва мураббийлар, ҳакамларни рўйхатдан ўтказиш IBA томонидан амалга оширилади. Мамлакатимиз мусобақани қабул қилиш ҳуқуқини қўлга киритган вақтда терма жамоалар ёки спортчиларнинг халқаро турнирлардаги иштироки бўйича бугунги чекловлар йўқ эди.

Ўзбекистон халқаро спорт нормаларига риоя қилувчи давлат бўлиб, спорт сиёсатдан холи тамойилини қўллаб-қувватлайди», дейилади муносабатда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг