Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи эълон қилинди
ЎФА Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийлигига номзодлар қаторида Сречко Катанец номзодига тўхталганини эълон қилди.
«Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Ўзбекистон миллий жамоасига янги бош мураббий тайинлаш бўйича бир қатор ишлар олиб борилди.
Бир қанча хорижий ва маҳаллий мураббийлар номзоди синчиковлик билан ўрганиб чиқилди. Мураббийлар кенгаши ҳамда мутахассислар таҳлил ва тавсиясига кўра словениялик тажрибали мураббий Сречко Катанец номзоди маъқул деб топилди.
ЎФA ҳозирга қадар словениялик мураббий билан оғзаки келишувга эришди ва келаётган ҳафта Сречко Катанец ўзаро музокараларнинг якуний босқичини ўтказиш учун юртимизга ташриф буюриши кутилмоқда», - дейилади расмий хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter