Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон сузиш федерациясига ажратилган пулларни «қариндошлар» ўзлаштириб юборган

Ўзбекистон сузиш федерациясига ажратилган пулларни «қариндошлар» ўзлаштириб юборган

Прокуратура органлари томонидан спортни ривожлантиришга қаратилган қонунлар ижроси юзасидан ўтказилган тизимли назорат тадбирларининг бирида давлат бюджети маблағларини талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноят фош қилинди.

Гап шундаки, Ўзбекистон сузиш федерацияси мансабдор шахслари томонидан сузиш спорти учун ажратилган маблағлар ҳисобидан терма жамоа аъзоси бўлмаган, аслида Федерация Бош котиби А.Г.нинг оила аъзолари бўлган Н.Г., М.Г ва бошқа жами 15 нафар фуқароларни Туркия давлатига дам олишга юборилиб, 405 млн сўм маблағ талон-торож қилинган.

Мавзуга доир: Сузиш федерацияси котиби ишдан олинди, уч спортчимизнинг Олимпиада йўлланмаси бекор бўлди

Шунингдек, амалда ўтилмаган ўқув - машғулот йиғинлар учун сохта буйруқлар асосида 458 млн сўм маблағлар ўзлаштирилган.

Бундан ташқари, Федерацияга халқаро мусобақа ва ўқув машғулотлари ўтказиш учун ҳомийлар томонидан ажратилган 1,2 млрд сўм маблағлар мақсадсиз сарфланиб, талон-торож қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг