Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон термасининг муҳим футболчиси ЖЧни ўтказиб юборади

Ўзбекистон термасининг муҳим футболчиси ЖЧни ўтказиб юборади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади. Алиқулов Туркия Суперлигасининг «Гёзтепе»га қарши баҳсида оғир жароҳат олган. 

«Чайкур Ризеспор» клуби тиббий комиссияси раиси, профессор Ҳасан Турут футболчининг соғлиғи борасида расмий маълумот берди.

Тиббий текширувлар натижаси кутилганидан ҳам аянчлироқ бўлиб чиқди. Ҳимоячининг чап тиззасида бир йўла бир нечта жиддий шикастланишлар аниқланган.

Шифокорларнинг қарорига кўра, Алиқулов яқин кунларда жарроҳлик столига ётади. Унинг яшил майдонларга қайтиши учун тахминан 6 ойдан 9 ойгача вақт талаб этилади.

Бу эса Ҳусниддин учун жорий мавсум муддатидан аввал якунланганини ва катта эҳтимол билан терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатидаги ўйинларини ўтказиб юборишини англатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг