Ўзбекистоннинг нимчорак финалдаги рақиби аниқ бўлди
![Ўзбекистоннинг нимчорак финалдаги рақиби аниқ бўлди](https://xabar.uz/static/crop/1/7/920__95_1754985505.jpg)
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубоги нимчорак финалидаги рақиби аниқ бўлди. Сречко Катанец шогирдлари 30 январ куни ўтадиган ўйинда Таиланд билан баҳс олиб боради.
Тошкент вақти билан 16:30 да старт оладиган учрашувга «Ал-Жануб» стадиони мезбонлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Таиландга қарши сўнгги бор 2022 йил июнда майдонга тушган ва 2:0 ҳисобига ғалаба қозонганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter