Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Паралимпия ўйинлари: ўзбекистонлик 4 нафар пара сузувчи финалга йўл олди

Паралимпия ўйинлари: ўзбекистонлик 4 нафар пара сузувчи финалга йўл олди

Эркаклар ўртасида S13 классида 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича саралаш баҳслари якунланди.

Қувонарлиси, ушбу масофада стартга чиққан ўзбекистонлик спортчилар – Музаффар Турсунхўжаев ҳамда Кирил Панков саралашни муваффақиятли ўтказиб, финал йўлланмасига эга бўлди.

Ислам Асланов эса ўз гуруҳида 6-ўринни эгаллади.

Ушбу йўналишда финал баҳслари бугун Тошкент вақти билан соат 23:09 да бошланади.

Шунингдек, аёллар ўртасида S13 классида 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича саралаш баҳслари ҳам ўз ниҳоясига етди. Ушбу масофада кураш олиб борган пара сузувчилар – Муслима Одилова  ҳамда Шохсанам Тошпўлатова ҳам 2 ва 3-ўринларни эгаллаб, ҳал қилувчи финал босқичига йўл олди.

Ушбу йўналишда финал баҳслари эса бугун Тошкент вақти билан соат 23:15 да бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг