Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Париж олимпиадасининг очилиш маросимида кучли ёмғир кутилмоқда

Париж олимпиадасининг очилиш маросимида кучли ёмғир кутилмоқда

Фото: Pixabay

Француз метеорологлари бугун, 26 июл кечки пайт Парижда шаррос ёмғир ёғишини прогноз қилишди. Бу ХХХIII Ёзги олимпиада ўйинларининг расмий очилиш маросими пайтига тўғри келади.

«Кечки Париж бир неча соатгача табиат ҳодисаси қуршовида қолади. 26 июл тонгида ёмғир кутиляпти ва афсуски, у кечга бориб кучаяди. Соат 18 дан 19 гача ёғингарчилик умумий миқдори сезиларли — 25-30 мм гача бўлади. Солиштириш учун: бир неча соатда 15 кунлик меъёрга тенг ёмғир ёғади. Бу ёмғир оловни ўчира олади (очилиш маросимида Олимпиада олови ёқилади — таҳр.). Анча кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда», — деди метеоролог Патрик Марльер.

Париж олимпиадасининг очилиш маросими бугун, 26 июл куни бизнинг вақт билан соат 22:30 да бошланади.

Олимпиадалар тарихида тантанали очилиш маросими илк маротаба стадиондан ташқарида, Сена дарёси бўйича бўлиб ўтади. Унга 320 минг томошабин келиши кутилмоқда. Маросимга 100 га яқин давлат ва ҳукумат раҳбарлари таклиф этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг