Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пеле яна касалхонага ётқизилди

Пеле яна касалхонага ётқизилди

Афсонавий футболчи, 3 карра жаҳон чемпиони бразилиялик Пеле кимётерапия амалиётлари ўтказиш учун касалхонага ётқизилган.

Собиқ футболчи бир неча кундан бери «Алберт Эйнштейн» номли клиникада даволанмоқда. ESPN телеканалига кўра, Пеленинг ичаклари, жигари ва ўпканинг бошланғич қисмларида ўсимталар аниқланган.

Ҳозирги пайтда унинг аҳволи яхши. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳам Пеле шундай мураккаб операцияни бошидан ўтказиб, йўғон ичакларидаги ўсимтани олдириб ташлаганди.

Пеле — футбол бўйича 3 марта (1958, 1962, 1970) жаҳон чемпион бўлган ягона футболчи. У Бразилия термасида 92 та ўйинда 77 гол урган. Бразилиянинг «Сантос» (1956-1974) ва Американинг «Нью-Йорк Космос» (1975-1977) клубларида ўйнаган.

Пеле ФИФА талқинига кўра ХХ асрнинг энг яхши футболчиси деб тан олинган. Шунингдек, фаолияти давомида энг кўп — 1279 та гол ургани учун Гиннесс рекордлар китобига киритилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг