Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пеленинг онаси ҳали ҳаёт – яқинда у 100 ёшга тўлганди

Пеленинг онаси ҳали ҳаёт – яқинда у 100 ёшга тўлганди

У ўғлининг футболчи бўлишини хоҳламаганди.

Пеленинг қизи Кели Насименто ижтимоий тармоқларда отасининг ёшлигида онаси билан тушган таъсирли суратларини жойлаштирди.

Селеста Арантес Бразилиянинг Минас-Жейрас штатида туғилган, Пеле туғилгандан сўнг, фарзандининг келажагини ўйлаб Сан-Паулуга кўчиб ўтди. У ерда Пеле «Бауру» клуби академиясига қатнайди, кейин эса болакайнинг иқтидорини «Сантос» клуби пайқаб қолган.

Селеста ўғлининг севимли машғулотларидан мамнун эмасди – бунга асосан Пеленинг отаси Дондиньо футболда муваффақият қозона олмаганди. У Бразилиянинг бир нечта клубларида (жумладан, Флуминенсе) ўйнаган, аммо футбол катта пул олиб келмади. Селеста ва Дондиньо 1939 йилда турмуш қуришди ва 1940 йилда Пеле туғилди, ўша пайтда Селеста 18 ёшда эди. 1996 йилда Дондиньо ўткир юрак етишмовчилигидан вафот этган.

1966 йили Пеле икки карра жаҳон чемпиони бўлганида, Селеста Бразилияда «Йил онаси» мукофотини олган.

Селеста Арантес ҳали ҳам Сантосда яшайди – қизи Мария Лусия унга қарайди. Селеста мустақил ҳаракатлана олмайди, шунинг учун Мария Лусия унга барча керакли ёрдамни беради.

Пеле билан хайрлашув маросими айнан Селестанинг Сантосдаги уйи орқали бошланди.

Бугун, 3 январь куни «Сантос» стадионида уч карра жаҳон чемпиони Пеле билан хайрлашув маросими якунланди.

Шаҳар ҳокимлиги маълумотларига кўра, тадбирда 230 мингдан ортиқ одам иштирок этган. Видолашув маросимининг ўзи бир кун давом этди. Навбат узунлиги 2,3 километрга етди.

Эслатиб ўтамиз, Пеле 2022 йилнинг 29 декабрь куни 82 ёшида йўғон ичак саратони асоратлари туфайли вафот этди. Бразилиялик футболчи сифатида тарихдаги ягона уч карра жаҳон чемпиони, шунингдек, фаолиятидаги голлар сони бўйича рекорд соҳиби (1279) ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг