Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қишки олимпиада: Даниил Ейбог медаллар учун баҳс олиб боради

Қишки олимпиада: Даниил Ейбог медаллар учун баҳс олиб боради

Бугун ўзбекистонлик спортчилар Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокларини давом эттиришди.

Тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Медет Назаров слалом дастуридаги биринчи стартини ўтказди. Кучли қор остида кечган шиддатли баҳсларда ҳамюртимиз 1:07.51 натижа қайд этди. Энди у 17:30 да старт оладиган иккинчи старт билан иштирокини давом эттиради.

Шорт-трекчимиз Даниил Ейбог эса иккинчи дастурдаги иштирокини омадли бошлади. 500 метр масофада кечган саралаш босқичида стартга чиққан юртдошимиз квалификациядан муваффақиятли ўтди.

Энди у 18 феврал куни медаллар учун баҳс олиб боради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг