Қойил! 20 ёшли Дилшодбек Рўзметов ЖЧ финалига чиқди
Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финал беллашувлари давом этмоқда. -81 килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Дилшодбек Рўзметов англиялик Бенжамин Уиттекер билан баҳс олиб борди.
3 раунд ўзининг ажойиб ҳаракатлари билан ажралиб турган Дилшодбек Рўзметов беллашувни ўз фойдасига ҳал қилди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. Шу тариқа терма жамоамиз вакиллари орасида финал йўлланмасига сазовор бўлган боксчилар сони 3 нафарга етди. Бироздан сўнг энг оғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов ҳам финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter