Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рой Жонс Отабек Умаровга табрик йўллади

Рой Жонс Отабек Умаровга табрик  йўллади

Скриншот

Америкалик машхур боксчи Рой Жонс Отабек Умаровни Ўзбекистон ММА ассоциацияси раҳбари этиб тайинлангани билан табриклади. Боксчи табригини видео тариқасида ўз Instagram саҳифсига жойлаган.

«Отабек сайланганинг билан чин юракдан муборакбод этаман ва таклиф учун миннатдорчилик билдираман. Бундай воқеанинг бир қисми бўлишдан бахтиёр бўламан» - деган сўзларни келтирган.

Ўз ўрнида Отабек Умаров билдирилган самимий тилаклар учун рахмат айтди:

«Дўстим Рой, табриклар учун катта рахмат. Яқин орада, кўплаб кучли жангчилар ва уларнинг ёрқин ғалабаларига бой, GFC MMA турнири доирасида учрашамиз. ⠀

Биз доим меҳмонларни кутиб олишдан хурсандмиз! Ўзбекистоннинг эшиклари дўстлар учун доим очиқ»! ⠀

Маълумот ўрнида, аввалроқ таниқли актёр ва яккакурашлар устаси Стивен Сигал ҳам Умаровни табриклаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг