Саида Мирзиёева чемпион қизни табриклади
![Саида Мирзиёева чемпион қизни табриклади](https://xabar.uz/static/crop/3/0/920__95_30226118.jpg)
Ўн тўрт ёшли шахматчи қизимиз Афруза Ҳамдамова Италияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги чемпионатда мамлакатимиз тарихида биринчи бор қизлар орасида жаҳон чемпиони бўлди.
«Афруза ўтган йили «Заковат-Гамбит» турнирининг C тоифасида ғолиб бўлган эди, бугун эса у — жаҳон чемпиони!
Табриклайман, Афруза! Бу — мисли кўрилмаган муваффақият, тенгдошлар учун зўр мотивация ва мамлакатимиз учун ифтихор манбаидир! Қизларимиз учун жаҳон биринчиликлари сари йўлни дадил очиб берганингиз учун ташаккур!
Мураббийларингиз ва ота-онангизга ҳам катта раҳмат!», деб ёзди Саида Мирзиёева.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter